Давлат божхона қўмитасининг собиқ раҳбарига ҳукм ўқилди
Жамият
−
21 Май 2019
5181Жорий йилнинг 16 май куни жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти суди Давлат божхона қўмитасининг собиқ раҳбари Муиджон Тоҳирий нисбатан ҳукм чиқарди.
Муиджон Тоҳирий Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 167-, 207-, 209-моддалари бўйича айбдор деб топилди. Суд томонидан у 3 йилу 6 ойга озодликдан маҳрум этилди ҳамда энг кам иш ҳақининг 400 баравари миқдорида (81,1 млн сўм) жарима тўлашга ҳукм қилинди. У уч йил давомида раҳбарлик ва моддий-жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум бўлди.
Маълумот учун, Муиджон Тоҳирий қамоққа олингани 2018 йил декабрь ойида маълум бўлганди. У ДБҚ раҳбари лавозимида 2016 йилнинг декабридан 2018 йилнинг февралига қадар ишлаган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь