Давлат божхона қўмитасининг собиқ раҳбарига ҳукм ўқилди

Local

image

Жорий йилнинг 16 май куни жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти суди Давлат божхона қўмитасининг собиқ раҳбари Муиджон Тоҳирий нисбатан ҳукм чиқарди.

Муиджон Тоҳирий Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 167-, 207-, 209-моддалари бўйича айбдор деб топилди. Суд томонидан у 3 йилу 6 ойга озодликдан маҳрум этилди ҳамда энг кам иш ҳақининг 400 баравари миқдорида (81,1 млн сўм) жарима тўлашга ҳукм қилинди. У уч йил давомида раҳбарлик ва моддий-жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум бўлди.

Маълумот учун, Муиджон Тоҳирий қамоққа олингани 2018 йил декабрь ойида маълум бўлганди. У ДБҚ раҳбари лавозимида 2016 йилнинг декабридан 2018 йилнинг февралига қадар ишлаган.


Author

Rate Count

100

Rating

3

Rate this article

Share with your friends