Давлат Аи-80 ва Аи-91 маркали бензин нархини тартибга солишни тўхтатади

Жамият

image

Нархи давлат томонидан назорат қилиб бориладиган товар ва хизматлар рўйхатига ўзгартириш киритилади. Бу ҳақда “Вазирлар Маҳкамасининг “Товар бозорларида монополияга қарши тартибга солишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 30 мартдаги 249-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қарор лойиҳасида белгиланган.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида жойлаштирилган ҳужжатга кўра, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 мартдаги 249-сон қарори билан тасдиқланган Нархлари (тарифлари) давлат томонидан тартибга солинадиган ижтимоий аҳамиятли товарлар (хизматлар) ва уларнинг стратегик турлари рўйхатида:

4, 6, 7, 8, 11, 12, 14, 18, 20 ва 22-бандлар ўз кучини йўқотган деб топилади.

Булар қандай товарлар?

4. Ижтимоий муҳим дори воситалари ва тиббий буюмлар (махсус тасдиқланадиган рўйхат бўйича).

6. Аҳолига ҳамда тўғридан-тўғри шартномалар бўйича бюджет ташкилотлари ва автомобилларга ёқилғи қуйиш шахобчаларига сотиладиган автомобиль бензини (Аи-80 ва Аи-91 маркалари).

7. Тўғридан-тўғри шартномалар бўйича бюджет ташкилотларига, давлат буюртмаси бўйича пахта хомашёси ва дон етиштирадиган фермер хўжаликлари, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ, “Тошшаҳартрансхизмат” АЖга, маиший чиқиндиларни тўплаш ва ташиш бўйича давлат корхоналарига сотиладиган, шунингдек, бошқа истеъмолчиларга чакана нархда сотиладиган дизель ёнилғиси.

8. Пахта маҳсулоти (пахта хомашёси, пахта толаси, техник уруғлик).

11. Дон (харид нархлари).

12. Минерал ўғитлар.

14. “Давлат белгиси” давлат ишлаб чиқариш бирлашмасида махсус ҳимоя даражасига эга бўлган қоғоздан тайёрланадиган маҳсулотлар (қимматли қоғозлар, паспорт, ҳаракатланиш ҳужжати ва шу кабилар).

18. Грифланган пакетларни (жўнатмалар, посилкаларни) жўнатиш.

20. Хўжалик субъектларининг пул маблағлари инкассацияси ва пул маблағлари ва бошқа қимматликларни банклараро ташиш хизматлари.

22. Умумий ўрта таълим муассасаларига тегишли умумтаълим фанлари бўйича дарслик ва ўқув-методик мажмуаларни нашр этиш хизматлари (Халқ таълими вазирлигининг махсус тасдиқланадиган рўйхати бўйича).

Шунингдек, 5-банддаги (Турмушда истеъмол қилинадиган сиқилган газ ва “Ўзтрансгаз” АЖ ва/ёки унинг ҳудудий бўлинмалари орқали сотиладиган табиий газ) “сиқилган газ ва “Ўзтрансгаз” АЖ” сўзлари “суюлтирилган газ, “Ўзтрансгаз” АЖ хамда “Ҳудудгазтаъминот” АЖ” сўзлари билан алмаштирилади.

13-банддаги (Тўғридан-тўғри шартномалар бўйича аҳолига, бюджет ташкилотларига ва “Иссиқлик электр станциялари” АЖ корхоналарига, шу жумладан, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ “Темирйўлёнилғитаъмин” бошқармалари орқали сотиладиган кўмир), бюджет ташкилотларига ва “Иссиқлик электр станциялари” АЖ корхоналарига,” сўзлари чиқариб ташланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Вазирлар Маҳкамаси

Баҳолаганлар

243

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг