“Дастлаб режам бошқача эди”. Месси ўз қарорига изоҳ берди
Спорт
−
16 Июнь 2023
4869Жорий йилнинг 7 июнь кунида аргентиналик футболчи Лионель Месси “Интер Майами” футболчисига айланди. Месси нега АҚШга кўчиб ўтиш қарорига келганига изоҳ берди.
Қайд этилишича, Аргентина терма жамоаси сардори дастлаб фаолиятини бошқа жойда давом эттириш ниятида бўлган, бироқ оиласининг хоҳиши туфайли АҚШ вариантини танлаган.
“Дастлаб режам бошқача эди, лекин ҳозир оилам билан ҳамфикр қароримдан мамнунам. Ўзгаришларга, янги синовга тайёрмиз. Менимча, бу муҳим қадам”, дейди Месси.
Эслатиб ўтамиз, бугун Месси 2026 йилги Жаҳон чемпионатида иштирок этмаслиги сабабларини ҳам тушунтирди. Лео Америка кубоги ва Жаҳон чемпионати саралашида терма жамоасига ёрдам беришга тайёр.
LiveБарчаси