Даниялик йигит ноодатий рекорд ўрнатди
Бу қизиқ
−
17 Февраль
8450Дания фуқароси Петер фон Танген бурнига 68 та гугурт чўпи солиб, жаҳон рекордини ўрнатди. Бу ҳақда 15 февраль куни "Guinnessworldrecords.com" сайти маълум қилди.
Питер бу рекордни қўлга киритган биринчи инсон бўлди.
“Ажабланарлиси шундаки, бу ҳеч қандай зарар келтирмади. Менда жуда катта бурун тешиклари ва эластик тери бор. Ишончим комилки, бу менга ёрдам берди", деган рекордчи.
Питер ушбу танловни жаҳон рекордларини синчковлик билан ўрганиб чиққанидан кейин танлаганини тан олди, у бунга қадар бурнига нимадир солишни ўйлаб ҳам кўрмаган.
У ҳозирда ўз натижасини яхшилаш ҳақида бош қотирмаётганини, аммо келажакда бундай имкониятни истисно қилмаслигини айтган.
"Эҳтимол, қариганимда бурним янада кенгаяр", деб ҳазиллашган у.
Питер бизнес бошқарувида ишлайди ва тез орада ўрта мактабда ижтимоий фанлардан дарс беришни режалаштирмоқда.
Гиннеснинг рекордлар китобини ўқиб улғайган Питер ўзининг жаҳон рекордини ўрнатганидан хурсанд.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ хитойлик нафақахўр дунёдаги энг кекса видеоблогерга айланган эди.