Дания Фаластинни давлат сифатида тан олишдан бош тортди
Олам
−
29 Май
4088Дания Фаластинни давлат сифатида тан олиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини рад этди. Бу ҳақда парламент сайтида маълум қилинди.
Испания, Норвегия ва Ирландия Фаластинни расман тан олгач, Дания парламенти қарама-қарши қарор қабул қилди. Парламент февраль ойида Фаластинни давлат сифатида тан олиш учун тақдим этилган қонун лойиҳасини зарур шартлар бажарилмагани сабабли рад этганини эълон қилди.
“Даниялик сиёсатчиларнинг кўпчилиги Яқин Шарқда икки давлат ечимисиз мустаҳкам тинчлик бўлмаслигига қўшилади. Шахсан мен Фаластинни тан олиш унинг фуқароларининг ҳуқуқи эканлигига ишонаман”, дейди Дания парламенти аъзоси Саша Факсе.
Дания ҳукумати Фаластинни тан олмаслигини айтган Ташқи ишлар вазири Ларс Лёкке Расмуссен эса овоз беришда қатнашмади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фаластиннинг Россиядаги элчиси Абдул Ҳафиз Нофал Бельгия, Люксембург, Португалия ва Словения тез орада Фаластинни мустақил давлат сифатида тан олиши кутилаётганини айтганди.
LiveБарчаси