Дани Алвес катта футболга қайтиши мумкин

Спорт

image

“Барселона” ва Бразилия терма жамоасининг собиқ футболчиси Дани Алвес профессионал футболга қайтиши мумкин. Бу ҳақда “The Touchline” хабар берди.

Манбага кўра, 42 ёшли бразилиялик футболчи Португалиянинг учинчи дивизионида иштирок этувчи “Сао Жао Вер” клубида фаолиятини давом эттириш вариантини кўриб чиқмоқда. Қайд этилишича, Алвес яқинда ушбу клубнинг ҳам эгасига айланган ва айни пайтда футболчилик фаолиятини расман қайта бошлаш учун зарур ҳужжатларни расмийлаштирмоқда.

Манбанинг хабар беришича, Дани Алвес 2026 йилги Жаҳон чемпионатида Бразилия терма жамоаси сафида майдонга тушиш орзусидан ҳамон воз кечмаган. Гарчи унинг мундиалда иштирок этиш эҳтимоли жуда паст бўлса-да, футболчи ушбу мақсад сари интилишни давом эттирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Дани Алвеснинг собиқ рафиқаси ва собиқ агенти Динора Сантана футболчининг активларини бошқарган (2013–2023 йиллар оралиғидаги ўн йиллик) даврда 3,7 миллион АҚШ долларини ўзлаштиришда айблаб судга берган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

“Барселона” Дани Алвес “Сао Жао Вер”

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг