Дам олиш кунлари қандай об-ҳаво бўлиши айтилди

Бу қизиқ

image

Ўзбекистонда дам олиш кунлари иссиқ об-ҳаво сақланиб қолади. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.

Унга кўра, бугун, 31 июль куни Ўзбекистон ҳудуди бўйича иссиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кундузи 38–41 даражагача, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда 42–43 даражагача исийди. Қайд этилишича, бу июль ойининг охири ва август ойининг боши учун бўлган иқлимий меъёрдан 2–4 даражага юқоридир.

Жорий йилнинг 1–2 август кунлари иссиқ об-ҳаво республика ҳудудининг катта қисмида сақланиб туради, фақат шимоли-ғарбий ҳудудларда иссиқ пасайиши бошланади.

Ушбу кунларда асосан кам булутли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, ёғингарчилик кузатилмайди.

Республиканинг айрим жойларида шамол тезлиги 13–18 м/с гача кучайиши, баъзи жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

Кейинги ҳафтада ҳароратнинг пасайиши Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида кузатилади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзгидромет бугун, 31 июль куни Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида кучли шамол эсиб, чанг-тўзон кузатилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантириш билан чиққан эди. Шунингдек, Ўзбекистонда август ойи қуруқ ва бироз иссиқ об-ҳаво билан бошланиши, шунингдек, ойнинг илк кунларида айрим ҳудудларда ҳаво ҳарорати 43 даражагача кўтарилиши, кейинчалик эса 3–5 даражага пасайиши кутилаётгани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг