Чехиядаги кимё заводидан 250 кг оғирликдаги бомба топилди
Олам
−
22 Август
2871Чехиянинг Литвинов шаҳридаги кимё заводи ҳудудидан портламай қолган авиабомба топилди. Полиция 600 га яқин одамни эвакуация қилди. Бу ҳақда маҳаллий ҳуқуқ-тартибот идоралари хабар бермоқда.
“582 киши эвакуация қилинди, пиротехника воситаларини баҳолаш ва портлаш хавфи юқорилигидан келиб чиққан ҳолда, оғирлиги 250 килограмм бўлган бомба 27 августга қадар жойида қолади”, дейди полиция.
Қайд этилишича, унинг портлаш хавфи юқорилиги сабаб ҳудудда транспорт ҳаракатини чеклаш, шунингдек, заводнинг нефтни қайта ишлаш қисмида профилактика мақсадида ишлаб чиқаришни тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилинган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Британияда уруш давридан қолган ярим тонналик бомба топилган эди.
LiveБарчаси