Британияда Иккинчи жаҳон урушидан қолган ярим тонналик бомба топилди
Олам
−
24 Февраль
9202Британия ҳарбийлари Плимут шаҳрида топилган Иккинчи жаҳон уруши даврида портламай қолган бомбани кейинчалик утилизация қилиш учун денгизга ташлади. Бу ҳақда “Анадолу” агентлиги хабар берди.
Полиция маълумотларига кўра, 1940 йилнинг июлида немис бомбардимончилари нишонга олган Плимутдаги уйнинг боғида 500 килограммли бомба топилган.
Таъкидланишича, бомба ташланган ҳудуд атрофида 300 метр узунликда тўсиқ яратилган. Портламаган бомба жойлашган шаҳар кўчалари бўйлаб 2,3 километр масофага олиб ўтилган. Поездлар ва автобуслар ҳаракати тўхтатилган.
Бомба махсус операция ёрдамида зарарсизлантирилди. Шундан сўнг, уй атрофидаги хавфсизлик кордони олиб ташланди ва эвакуация қилинган аҳолига уйларига қайтишга рухсат берилди, дейилади хабарда.
Шунингдек, маҳаллий ОАВ маълумотларига кўра, операция доирасида аввалроқ Кейхем ва Девонпорт қисмларининг 10 минг аҳолиси эвакуация қилинган.
Бу Иккинчи жаҳон урушидаги портламай қолган немис бомбасини олиб ташлаш бўйича энг йирик операциялардан бири эканлиги маълум қилинган.
Сарвар Хуррамов
LiveБарчаси