Даҳшатнинг ўзгинаси: Туркияда зилзила қурбонлари 9 мингдан ошди
Олам
−
08 Февраль 2023
9361Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған даҳшатли зилзилалар рўй берган Қаҳрамонмарашга бориб, чодирларда жон сақлаётган одамлар билан учрашди. Давлат раҳбари зилзила талафотлари ҳақида янги фактларни очилқди.
Унинг маълум қилишича, ҳалок бўлганлар 9 минг 57 нафарни ташкил этмоқда. Жароҳатланганлар сони эса 52 минг 979 тага етган. Вайрон бўлган бинолар 6 минг 444 та.
Эрдўғанга кзра, давлат ва халқнинг барча имкониятларини сафарбар этиб, офат ҳудудига йўналтирилган.
У зилзила содир бўлган ҳудудга мамлакатнинг барча 71 вилоятидан истисносиз ёрдам колонналари юборилаётганини айтди.
Эрдўған баъзи фуқароларни қучоқлаб, “Аллоҳ сабрингизни зиёда қилсин. Аллоҳ рози бўлсин. Қаҳрамонмараш вайрон бўлмайди, шаҳар яшайди”, деди.
Президент барча хоҳловчилар вақтинча меҳмонхоналарга жойлаштирилишини айтди.
“Ҳаммани меҳмонхоналарга жойлаштирамиз. Озиқланиш бўйича сизга керак бўлган ҳамма нарса ҳал қилинади. Энг аввало, хоҳловчилар Анталия ва Аланиядаги меҳмонхоналар томонидан қабул қилинади. Агар қарши бўлмасангиз, тезроқ у ерга жўнатамиз”.
Туркия раҳбари вайрон бўлган барча бинолар аҳолиси янги квартираларга эга бўлишига ишонтирди.
“Биз бу фалокатни енгамиз. Бир томондан вайроналар демонтаж қилинса, иккинчи томондан янги бинолар қурилиши бошланади. Бу бироз вақт олади, лекин ҳамма нарса имкон қадар тезроқ амалга оширилади”, дейди Эрдўған.