Дэвид Бекхэм рицарлик унвонини олди

Спорт

image

Бугун, 4 ноябрь куни Англия футболи афсоналаридан бири Дэвид Бекхэм Виндзор қасрида Қирол Чарлз III томонидан рицарлик унвони билан тақдирланди. У маросимда рафиқаси, таниқли дизайнер Виктория Бекхэм томонидан махсус тикилган уч қисмли костюмда иштирок этди. Бу ҳақда “GB news” нашри хабар берди.

49 ёшли Дэвид Бекхэм спортга қўшган улкан ҳиссаси ва хайрия фаолияти учун рицарлик унвонига лойиқ топилди. 2017 йилда Британия Империяси ордени (OBE) билан тақдирланган 51 ёшли Виктория Бекхэм ҳам маросимда қатнашди. Уларга ота-онаси Сандра ва Тед Бекхэм ҳамроҳлик қилди.

Манбага кўра, бу маросим йилига икки марта ўтказилади ва қироллик томонидан турли соҳаларда хизмат қилган шахсларга нишонлар топширилади. 50 ёшли “Интер Майами” эгаси Бекхэм июнь ойида рицарликка номзод сифатида эълон қилинган эди. Маълумотларга кўра, Бекхэм 2011 йилда рицарликка илк бор номзод этиб кўрсатилган.

Бекхэм Англия терма жамоаси сафида 100 мартадан ортиқ ўйин ўтказган ва спортдаги ютуқлари билан бир қаторда хайрия ишлари билан ҳам танилган. У UNICEF элчиси сифатида 20 йилдан ортиқ фаолият юритмовда.

Маълумот учун, Лондоннинг шимоли-шарқида туғилиб ўсган Дэвид Бекхэм 1995 йилда “Манчестер Юнайтед” сафида илк бор Премьер-лигада дебют қилган. У 1999 йилда жамоаси билан Чемпионлар лигаси ғолиблигини қўлга киритган. Бекхэм 2013 йилда профессионал футболни тарк этган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Англия Дэвид Бекхэм Қирол Чарлз III

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг