Судланган мигрантларнинг Россияга кириши тақиқланиши мумкин

Олам

image

Россия Либерал-демократик партияси (ЛДПР) Давлат Думасига судланган хорижликларнинг мамлакатга киришини тақиқлашни таклиф қилувчи қонун лойиҳасини киритади. Бу ҳақда ЛДПРдан чиққан сенатор Елена Афанасева ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.

"ЛДПР судланган хорижликларнинг Россияга киришини умрбод тақиқлашни таклиф қилмоқда, қонун лойиҳаси Давлат Думасига киритилмоқда. Ташаббусга кўра, тақиқ судланганлиги олиб ташланмаган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар, шунингдек, барча тоифадаги жиноятларни содир этганлиги учун олиб ташланган судланганлик ҳолатидаги шахсларга таъсир қилади”, деб ёзган Афанасева.

Сенаторнинг таъкидлашича, бошқа мамлакатлардан келган ҳуқуқбузарлар "террорчилик таҳдидининг потенциал ташувчилари"дир. Унинг сўзларига кўра, ЛДПР хавфсизлик талабларини кучайтириш, шунингдек, миграция қонунчилигини кучайтириш бўйича ташаббусларни тайёрлаш учун ишчи гуруҳ тузган.

"Дунёдаги умумий вазият шуни кўрсатадики, миграция сиёсатида Осиё давлатларининг янада самарали тажрибасига эътибор қаратиш арзийди. Шу билан бирга, миграциянинг очиқлигини ҳимоя қилаётганлар айтаётган иқтисодий пасайиш сифат билан қопланади. ЛДПР фракцияси ишчи гуруҳи миграция сиёсатини кескинлаштиришга қаратилган қонун лойиҳаларини киритишни давом эттиради”, дейди сенатор.

Эслатиб ўтамиз, “Адолатли Россия – Ҳақиқат учун” (“Справедливая Россия – за правду”) партияси раиси, Давлат Думасидаги партия фракцияси раҳбари Сергей Миронов Марказий Осиё мамлакатлари билан визасиз режимни бекор қилишни таклиф қилганди. Россия Давлат Думасининг депутати Михаил Шеремет эса уруш давомида Россияга мигрантларнинг киришини чеклаш таклифини илгари сурганди. Россия Ички ишлар вазирлиги эса миграция қонунчилигининг бир қатор қоидаларини кучайтирувчи қонун лойиҳасини ишлаб чиқди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия мигрантлар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг