“COVID марказ” ходимлари моддий рағбатлантирилади

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Коронавирус инфекциясини юқтирган беморларга тиббий ёрдам кўрсатиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Қарор билан, марказий ва оилавий поликлиникалар негизида ташкил этиладиган махсус поликлиникалар (“COVID марказ”) ходимларининг лавозим маошига 6 фоиз миқдорида ҳар кунлик қўшимча тўловлар ўрнига қуйидаги ҳар ойлик моддий рағбатлантириш тўловлари белгиланди:

•    врач ходимларга – 2,5 млн сўм;
•    ўрта тиббиёт ходимларига – 1,5 млн сўм;
•    кичик тиббиёт ходимларига – 1 млн сўм;
•    бошқа ходимларга – 500 минг сўм.

Аввалроқ, Тошкент шаҳрида коронавирус беморларини қабул қилиш учун 10 та махсус поликлиника ишга туширилгани ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

157

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг