COVID-19: ЖССТ хавотирли баёнот билан чиқди

Олам

image
0:00
0:00
download

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) ҳар ҳафта COVID-19 инфекциясининг уч-тўрт миллион янги ҳолатлари ҳақида хабар олади. Мутахассисларнинг фикрига кўра, бу маълумотлар жараённинг тўлиқ ҳолатини акс эттирмайди. Шу билан бирга, сўнгги пайтларда ўлим кўрсаткичлари ҳам ўсишни бошлаган. Бу ҳақда ЖССТ етакчи эпидемиологи Мария ван Керкхов маълум қилди. 

“Биз сўнгги тўрт ҳафта ичида бутун дунё бўйлаб ўлим даражаси кескин ошганидан жуда хавотирдамиз. “Omicron” “дельта”ни жуда тез чиқариб ташлади”, деган ЖССТ вакили. 

Унинг сўзларига кўра, барча мамлакатларда ҳам “оmicron” тарқалиши билан боғлиқ янги пандемия тўлқини ўзининг энг юқори чўққисига чиққани йўқ. 

“Omicron” билан касалланганда касалликнинг кечиши ҳар хил бўлиши мумкин. Инфекция билан оғриган ва ундан ўладиган одамлар ҳам бор”, дея қўшимча қилган Мария ван Керкхов. 

Таъкидланишича, ЖССТ ҳозирда “оmicron”нинг тўртта версиясини кузатмоқда — BA.1, BA.1.1, BA.2 и BA.3. Дастлабки маълумотларга кўра, улардан энг юқумлиси BA.2 ҳисобланади. 

Қайд этилишича, вакциналар жиддий касалликдан ҳимояланишнинг энг ишончли усули ҳисобланади. 

“ЖССТ ва ташкилот ҳамкорлари бутун дунё бўйлаб имкон қадар кўпроқ одамларни вакциналар билан таъминлашга ҳаракат қилмоқда. Аммо бу етарли эмас. Ҳаётни сақлаб қолиш учун биз нафақат эмлаш қамровини оширишимиз, балки вирус тарқалишини камайтириш учун ҳамма нарсани қилишимиз керак.

Жисмоний масофани сақлаш, ниқоблар, қўл гигиенаси, хоналарни шамоллатиш — бу ва бошқа чоралар ҳали ҳам муҳим. Фақат тарқалишни тўхтатиш орқали янги вариантлар пайдо бўлиш хавфини камайтириш мумкин”, дея тушунтирган ЖССТ вакили. 

Сўнгги маълумотларга кўра, дунёда 398 519 710 киши коронавирусга чалинган. 5 770 521 нафар бемор касалликдан вафот этган.


Мақола муаллифи

Теглар

ЖССТ коронавирус

Баҳолаганлар

603

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг