COVID-19 ташхиси сабаб Тўқаевнинг Олимпиада совриндорлари билан учрашуви қолдирилди
Олам
−
15 Август 2024
5657Қозоғистон Президентининг Париж Олимпиадаси ғолиби ва медаль совриндорлари билан учрашуви бир неча спортчига COVID-19 ташхиси қўйилгани сабабли қолдирилди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот котиби Берик Уали маълум қилди.
У 14 август куни Қосим-Жомарт Тўқаев Олимпиада совриндорлари ва мураббийларни давлат мукофотлари билан тақдирлаганини эслатди.
"Қосим-Жомарт Кемелевич бугун (15 август) улар билан учрашиши режалаштирилган эди. Афсуски, бир нечта спортчиларнинг COVID тести ижобий чиқди, бу эса учрашувни бошқа вақтга кўчиришга мажбур қилди. Спортчиларимизга тезроқ соғайиб кетишларини тилаб қоламиз”, деб ёзди Уали Facebook’да.
Матбуот котиби учрашув, албатта, бўлиб ўтишига ишонтирди, у август ойининг охирига қолдирилди.
Парижда бўлиб ўтган XXXIII ёзги Олимпия ўйинларида Қозоғистон терма жамоаси битта олтин, учта кумуш, учта бронза медалини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида 43-ўринни эгаллади.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Қозоғистонда Олимпиада совриндорлари ҳукумат томонидан нималар билан тақдирлангани хабар қилинганди.
LiveБарчаси
Самарқанд шаҳрида метро қурилади.
14 Январь
Доллар курси пастлади.
14 Январь