COVID-19 га чалинган одам қанча вақт давомида уни атрофидагиларга юқтириши мумкин?
Саломатлик
−
21 Июль 2020
17272Ўзбекистонда Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси Комилжон Алламжонов ўзи ҳам коронавирус касаллигини бошдан ўтказгач, “Тез ёрдам” теледастурини йўлга қўйди.
Дастурнинг иккинчи сонида COVID-19 га чалинган одам вирусни атрофдагиларга юқтириши хавфи қанча вақт давом этиши ҳақида мутахассислардан жавоб олинди. Саволга ССВ Вирусология институти ходими, тиббиёт фанлари номзоди Раъно Қосимова, Вирусолог, молекулар генетик тадқиқотлар бўйича мутахассис, тиббиёт фанлари номзоди Дилдора Секлер ва Defactum laboratories тиббиёт клиникаси клиник иммунолог-инфекционист, тиббиёт фанлари номзоди Азиза Хўжақулова жавоб берди.
“Касаллик бошланишидан икки кун олдин ва касаллик авжига чиққанининг 1, 2, 3 кунлари вирус юкламаси беморда жуда юқори бўлади. Ўша вақтда юқтириш хавфи жудаям юқори. 4-5 кундан бошлаб вирус юкламаси камаяди ва юқтириш хавфи ҳам пасайиб боради. Лекин тадқиқотлар 21 кунгача юқиши мумкинлигини кўрсатди”, деди Раъно Қосимова.
Комилжон Алламжонов мутахассисларга вирус 21 кун давомида юқумли бўлса, нега Германия аҳволи яхшиланган беморни тест қилмай қўйиб юборяпти, деган савол берди.
“Менимча, улар ўзини яккалайди. Чунки уларда интизом деган нарса бор”, деди Дилдора Секлер бунга жавобан.
Азиза Хўжақулова бу саволга қўшимча тарзда шундай деди:
“Мана 6 ойдан бери коронавирус билан яшаб келяпмиз. Билимимиз секин аста ошяпти. Ўша вақтда Германияга хос бўлган билимимиз йўқ эди. Ўша пайтда Хитой тактикасини олганмиз. Жуда жиддий қараганмиз, одамларни кузатганмиз. Биз учун шифхонадан фақатгина ПЗР йўқ бўлганда чиқиши мумкинлиги муҳим эди. Лекин ҳозирги даврда билимимиз ўзгарди. Ҳозир тушуниб турибмиз, “Плаквенил” бермаслигимиз мумкин. Турли индуктор-интерферонларни бермаслигимиз мумкин. Тестларни ҳам зарурият билан қилмаслигимиз мумкин экан. Чунки тахминан 14 кунгача инсон организмида ўзини ҳимоя қилувчи оқсиллар ривожланиб келар эмиш. Ўша оқсиллар ривожланиб келса, одам кимгадир зарар келтиролмас экан. Бирибир касалхонадан чиққанидан кейин 14 кун уйда ўтириши шарт. Ниқобда, ишга чиқмасдан”.
LiveБарчаси