Тез ёрдамни ёлғондан чақирганлар жаримага тортилиши мумкин
Жамият
−
10 Ноябрь 2023
3349Ўзбекистонда тез тиббий ёрдам хизматини ёлғондан чақирганлик учун жарима белгиланиши таклиф этилди. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан эълон қилинган 2024−2026 йилларга мўлжалланган бюджетномасида айтиб ўтилган.
Унга кўра, ёлғон мурожаат қилган шахс хизматнинг бир марталик чақирув харажати – 178 минг сўм миқдорида жаримага тортилади.
Шунингдек, ҳужжатда сурункали ва доимий тез тиббий ёрдам чақирувларига чеклов белгилаш ҳам таклиф этилган.
Иқтисодиёт ва молия вазирлигига кўра, амалдаги белгиланган жаримага қарамай, уларни қўллаш тартиби бўйича низом мавжуд эмас. Шу сабабли тез тиббий ёрдамга бир неча бор ёлғон чақирувлар қилаётганларни жаримага тортиш тартибини аниқлаштириш таклиф этилмоқда.
Маълумот учун, амалдаги қонунчиликка кўра, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда махсус хизматларни, жумладан, ички ишлар органи, ёнғинга қарши хизмат, тиббий тез ёрдамни қасддан алдаб чақириш учун БҲМнинг 1 бараваридан 3 бараваригача (330 минг сўмдан 990 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши белгиланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ тез ёрдам энг кўп алданадиган вилоятлар эълон қилинганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь