Тез ёрдам энг кўп алданадиган вилоятлар эълон қилинди
Жамият
−
10 Апрель 2023
11525Жорий йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистон бўйлаб “103” тез тиббий ёрдам хизматига жами 893 та ёлғон чақириқ келиб тушган. Шундан энг кўп кўрсаткич, 189 та Тошкент вилоятида қайд этилган. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, кейинги ўриндан 154 та чақириқ билан Фарғона вилояти жой олган. Шунингдек, Қашқадарё вилоятидан 114 та, Тошкент шаҳридан 96 та ҳамда Навоий вилоятидан 84 та ана шундай мурожаат келиб тушган.
Энг кам ёлғон чақириқ эса ўтган уч ойда Самарқанд вилоятида рўйхатга олинган (2 та).
“Баъзан “103”га қўнғироқ қилиб, беморни бошқа машинада касалхонага олиб кетиш ҳолатлари учрайди. Бундан ташқари, чақирув манзилини нотўғри бериш, устига-устак, “тез ёрдам” етиб борганида, эшикни очмаслик, телефон қўнғироқларига жавоб бермаслик каби нохуш вазиятлар ҳам такрорланиб туради”, дейди Республика тез тиббий ёрдам маркази Тошкент шаҳар филиали директори Илҳом Асланов.
Унинг қўшимча қилишича, “103”га мурожаат қилиб, тиббиёт бригадаси айтилган манзилга етиб келганида, чақириқни рад этиш ҳолатлари ҳам бўлиб туради.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь