ИИББ: 18 ёшли қизга ҳужум қилган шахс қидириляпти

Жамият

image

Ижтимоий тармоқларда “Альбина Харисова” номли фойдаланувчи жорий йилнинг 15 февраль куни Чилонзор тумани 18-мавзедаги кўп қаватли уй лифтида номаълум шахс қизга ҳужум қилгани, у бақириб ёрдам сўраганида қўрқиб қочиб кетгани ҳақида хабар қолдирди. Хабарда воқеа жойига келган профилактика инспектори назорат видеокамерасидан номаълум шахс суръатини олиб кетгани ва гумонланувчини топиш чораларини кўрмагани ҳақида айтилган.

Мазкур ҳолат бўйича Тошкент шаҳар ИИББ қуйидагиларни маълум қилди. 15 февраль куни соат 12:00 ларда Чилонзор туман 5-ИИО ФМБ профилактика инспектори лейтенант Соҳиб Юсуповга “Меҳржон” ХУЖМШ раиси юз берган ҳодиса ҳақида 18 ёшли Л.С.нинг онаси айтиб берганлари бўйича маълум қилган.

Инспектор Л.С. билан биргаликда назорат камераларини кўриб, эркакни суратга олган ва ҳодиса ҳақида раҳбариятни огоҳлантирган. Бўлим бошлиғи подполковник Д.Мадиёров кўрсатмаси билан эркакнинг маълумотлари Чилонзор тумани бўйлаб тегишли бўлимларга етказилган.

ИИББнинг маълум қилишича, 15 февраль куни Л.С. вақти йўқлигини айтиб, шикоят ёзмаган. “Меҳржон” ХУЖМШ раиси Харисова ижтимоий тармоқларда ички ишлар ходими тегишли чора кўрмагани ҳақида пост қолдирган. Шундан сўнг, Л.С.га қонуний чора кўриш учун шикоят аризаси кераклиги тушунтирилгач, жабрланувчи ариза ёзиб берган.

Ҳозирги вақтда гумонланувчининг шахсини аниқлаш ва қўлга олиш бўйича ишлар олиб бориляпти.

Бошқарма гумонланувчи ҳақида бирор маълумот бўлса, 71-232-30-40, 71-232-40-50 ёки 102 телефон рақами орқали хабардор қилишни сўраган.

Эркакнинг белгилари: 25-35 ёш оралиғида, бўйи 170-180 см, сочлари қора. Эгнида қизил йўлли қора трико, тўқ-кўк рангдаги куртка, кулранг кроссовка бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

ИИББ Чилонзор

Баҳолаганлар

271

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг