Чустда “замдиректор” ўқувчиларни калтаклади

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда бир нечта ўсмир болаларни катта ёшли эркак ураётгани акс этган видео тарқалди. Болалар омбудсмани мазкур ҳолатни назоратга олганини эълон қилди. 

Билдирилишича, воқеа жорий йилнинг 15 декабрь куни Наманган вилояти Чуст тумани "Гулистон" МФЙ ҳудудидаги 2-сон касб-ҳунар мактабида содир бўлган. Мактаб директори ўринбосари А.Н. дарс вақтида сабабсиз ўқув машғулотларига қатнашмаётганлиги важи билан мактаб ўқувчилари 2007 йилда туғилган М.С., М.А. ва 2006 йилда туғилган Ю.Д., Ф.А ларни калтаклаган. 

Айтилишича, ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Чуст тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Навоий шаҳридаги 6-мактаб ўқувчиларининг дарс машғулотларига спорт оёқ кийимида келгани учун танбеҳ берилаётгани акс этган видеолар тарқалганди.


Мақола муаллифи

Теглар

ўқувчилар Чуст замдиректор

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг