Чотқол қўриқхонаси ҳудудида яна ёнғин содир бўлди
Жамият
−
12 Июль 2023
2746Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида жойлашган Чотқол давлат биосфера қўриқхонаси ҳудудида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Манбага кўра, бугун, 11 июль куни соат 14:00 атрофида Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида жойлашган Чотқол давлат биосфера қўриқхонасининг “Майдонтол” ва “Лайлакчи” бўлимлари ҳудудида ёнғин содир бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин майдони ўрмоннинг 10 гектардан 20 гектаргача бўлган ҳудудини ташкил этди.
Шунингдек, Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ўрмон ёнғинларини бартараф этиш бўйича махсус отряди ходимлари зудлик билан манзилга етиб борган. Ёнғинни бартараф этишга Мудофаа, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирликлари ҳамда бошқа ихтисослаштирилган тузилмаларнинг куч ва воситалари ҳам жалб этилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Чотқол давлат биосфера қўриқхонасига қарашли “Яйловча” ҳудудида ёнғин юз берган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь