Чотқол қўриқхонасида ёнғин чиқди
Жамият
−
09 Июль 2023
4641Чотқол давлат биосфера қўриқхонасига қарашли “Яйловча” ҳудудида ёнғин юз берди. Бу ҳақда Экология вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Унда айтилишича, жорий йилнинг 8 июль куни Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги тасарруфидаги Чотқол давлат биосфера қўриқхонасига қарашли Майдонтол бўлими “Яйловча” ҳудудида ёнғин содир бўлган.
Мазкур ҳудудга зудлик билан Тошкент вилояти Экология бошқармаси ҳамда корхона ва ташкилотлар масъул ходимлари етиб борган. Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси томонидан тезкор штаб тузилиб, ёнғин бартараф этилган.
“Ҳолат юзасидан ўрганиш ишлари якунига етгач, натижалари бўйича қўшимча маълумот берилади”, дейилади хабарда.