Чорсу ва Эски жува бозорлари кейинги йилга қадар реконструкция қилинади

Жамият

image

Пойтахтнинг Чорсу ва Эски жува бозорлари жорий йилнинг охирига қадар қайта таъмирланади. Бу ҳақда жорий йилнинг 7 июнь куни қабул қилинган “2023-2024 йилларда Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва маҳаллалар инфратузилмасини яхшилашга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Қарорида маълум қилинди. 

Унга кўра, Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманидаги мавжуд захиралардан тўлиқ ва самарали фойдаланиш, савдо, хизмат кўрсатиш ва туризм соҳаларини жадал ривожлантириш, ижтимоий соҳа ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини яхшилаш орқали аҳолининг турмуш даражасини янада ошириш мақсадида 20,7 км узунликдаги "Туризм ҳалқаси" барпо этилади. Бу лойиҳани амалга ошириш учун давлат бюджети ҳисобидан 3 йил муддатда 100 млрд сўм ажратилади.

Шунингдек, мазкур лойиҳада бўш турган бино-иншоотларни миллий архитектура ишланмаларини акс эттирган лойиҳалар асосида реконструкция қилиш, ер майдонларида янги савдо расталарини қуриш режалаштирилган. Лойиҳани амалга ошириш муддати этиб 2023 йил декабрь ойи кўрсатилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент бозор Чорсу

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг