“Чорсу” бозорида ёнғин чиқди
3-саҳифа
−
26 Январь 6222 1 дақиқа
Бугун, 26 январь куни Тошкент шаҳридаги “Чорсу” бозорида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда пойтахт Фавқулодда вазиятлар бош бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, соат 16:04 да Шайхонтоҳур тумани, Беруний кўчаси “Чорсу” бозорида дўкон ёнаётгани тўғрисида хабар тушган. Хабарга кўра, қутқарув экипажлари воқеа жойига соат 16:08 да етиб бориб, соат 16:20 да ёнғин қуршаб олинган ва соат 16:25 да ўчирилган.
Билдирилишича, ёнғин оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ. Ҳодиса туфайли дўкон ертўласининг тахминан 15 квадрат метр майдони ёниб, зарарланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳар Сергели туманида жойлашган 3 қаватли уйда ёнғин содир бўлганди.
Live
Барчаси