Чироқчида судья жиноий жавобгарликка тортилади
3-саҳифа
−
28 Март
8857Фуқаролик ишлари бўйича Чироқчи туманлараро суди судьяси А. Б. жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин. Бу ҳақда Судьялар олий кенгаши матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, бугун, 28 март куни Судьялар олий кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтган ва унда Бош прокурорнинг фуқаролик ишлари бўйича Чироқчи туманлараро суди судьяси А. Б.ни Жиноят кодексининг 210-моддаси тегишли қисми билан жиноий жавобгарликка тортишга оид тақдимномаси муҳокама қилинган.
Якунда Кенгаш хулосаси билан А. Б.ни жиноий жавобгарликка тортишга розилик берилган ва унинг судьялик ваколати тўхтатилган.
Билдирилишича, тергов сири ва айбсизлик презумпцияси талабларидан келиб чиқиб, бошқа тафсилотлар ошкор қилинмайди.
Маълумотларга кўра, А. Б. 200 АҚШ доллари миқдорида пора олаётган вақтида қўлга тушган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ пора билан қўлга тушган Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман суди судьяси Б.И. 5 йилга қамалгани хабар қилинганди.