Чироқчида ИИБдан жасад чиқди. Иш бўйича орган ходимлари қамоққа олинди
Жамият
−
27 Январь 2020
32151Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида мол ўғирлашда гумон қилинган 32 ёшли эркакни ИИБ ходимлари томонидан калтаклангани, натижада у вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалди. Хабарларда воқелик 23 январга ўтар кечаси содир бўлгани айтилган.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Матбуот хизмати мазкур ҳолат бўйича QALAMPIR.UZ`га баёнот берди. Баёнотда тарқалган хабарлар ҳақиқат экани тасдиқланган.
Жорий йилнинг 23 январь куни соат 01:50 да Чироқчи туманнинг Лангар қишлоғида содир этилган чорва моллари ўғриликларини фош этиш борасида олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида ўғирликда гумон қилиниб Чироқчи тумани ИИО ФМБ биносига олиб келинган Ю.А вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан 23 январь куни Чироқчи тумани ИИО ФМБнинг 2 нафар ходимига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 206-моддаси 1-қисми ва бошқа моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаркатлари олиб борилмоқда.
Тергов давомида жиноятни содир этишда гумон қилинган шахсларга нисбатан “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди.
Иш бўйича ҳақиқатни аниқлашга тўсқинлик қилиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида бошқа тафсилотлар ошкор қилинмайди. Тергов якуни бўйича батафсил ахборот берилади.
LiveБарчаси