Чирчиқдаги маҳаллалар тоифасига ўзгартиришлар киритилди

Жамият

image

“Қизил” ҳудудга киритилган Чирчиқ шаҳридаги айрим маҳаллалар тоифаларга ажратилган. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, шаҳардаги Х.Махсудов,  Улуғбек, Бобур, Мирғолиб номидаги, “Мурувват”, “Чинор” ва “Баҳор” маҳаллалари “қизил” ҳудудга киритилган. Шунингдек,  28 та МФЙ “сариқ”, 9 та МФЙ “яшил” тоифадага ҳудудларга ажратилган.

Айни пайтда шаҳарда карантин қоидалари кучайтирилган ҳамда қўшни ҳудуд (Қибрай ва Бўстонлиқ туманлари) чегараларида блок постлар ўрнатилган. ИИБ ҳамда ДСЭНМ ходимлари томонидан туну-кун навбатчилик йўлга қўйилган.

Аввалроқ, Қашқадарё вилоятидаги туман (шаҳар)ларнинг тоифалари ўзгариш бўлгани, бир туман ва 17 та маҳалла “қизил” ҳудудга киритилгани ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

Чирчиқ Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

119

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг