Чирчиқда 2 та Matiz ғайриоддий ЙТҲ содир этди
Жамият
−
14 Ноябрь
7026Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида 2 та Matiz иштирокида ноодатий йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ хабар берди.
Қайд этилишича, бугун, 14 ноябрь куни соат тахминан 8:00 ларда Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳар Алишер Навоий кўчасида ҳайдовчилар 1989 йилда туғилган Қ.Б. ва 1990 йилда туғилган Х.М. иккаласи ҳам Matiz русумли транспорт воситасида Чирчиқ-Тошкент йўналишида ҳаракатланиб келиб, бир-бирига урилиши оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Ушбу ЙТҲ оқибатида ҳеч қайси ҳаракат иштирокчиларининг соғлиғига зиён етмаган.
Мазкур ҳолат юзасидан Чирчиқ шаҳар ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрида Captiva билан тўқнашган Spark ағдарилиб кетган эди.
LiveБарчаси