Чипталар пуллик. Хитойдаги ўзбекларни қайтарадиган рейслар ҳақида маълумот берилди

Жамият

image

Аввалроқ, Ўзбекистон Хитойдаги фуқароларини Ватанга қайтариш учун чартер рейслар амалга ошириши ҳақида хабар берган эдик. Uzbekistan Airways авиакомпанияси Пекин ва Вуханга амалга ошириладиган чартер рейслар бўйича маълумот берди.

“Ўзбекистон Республикаси Президентининг буйруғига биноан ташкил этилган ҳукумат комиссиясининг қарорига биноан, Uzbekistan Airways жорий йилнинг 4-5 февраль кунлари қуйидаги йўналишларда чартер рейсларини амалга оширади:

• Пекин-Тошкент (иккита рейс) - авиабилетлар ўртача тарифдан паст;
• Вухан-Тошкент (битта рейс) - тўловсиз парвоз.

Ушбу рейсларга чипталарни сотиб олиш учун сиз Ўзбекистон Республикасининг Пекиндаги элчихонаси ва Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг ваколатхонасига мурожаат қилишингиз керак”, дейилади хабарда.

Мурожаат учун рақамлар:

Элчихонанинг консуллик бўлими:
Азиз Хилватов +86 138 1120 4471
Бобур Яҳёев +86 135 1102 4242

Элчихона вакиллари:
Нуриддин Убайдуллаев +86 139 10 85 7245
Нодир Нурматов +86 158 1047 7270
Шухрат Умиров +86 139 1175 4476
Рустам Назаров +86 138 0122 1452
Акмалхон Олимхонов +86 185 0017 0040
Мансур Ибрагимов +86 135 5220 7848
Сардор Сирожов +86 186 1812 9040
Аваз Камалов +86 178 1070 2707

Uzbekistan Airways`нинг ваколатхонаси:
Тробов Мурод +86 184 0196 9633
Алексей +86 186 0195 8683

Ушбу рейслар Хитойда коронавирус инфекциясининг авж олиши муносабати билан амалга оширилмоқда. Ҳар бир самолётда тиббиёт ходимлари ва вирусология соҳасидаги мутахассислар, замонавий диагностика асбоблари, шахсий ҳимоя воситалари ва зарур тиббий препаратлар билан жиҳозланган. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда парвозларда хавфсизлик чоралари кучайтирилди.

“Ушбу рейсларнинг йўловчилари етиб келганидан кейин вақтинча яшаш марказига юборилади. Шу муносабат билан сиздан Тошкент шаҳридаги аэропортда йўловчилар билан учрашмаслигингизни сўраймиз. Келиш вақти кейинроқ эълон қилинади”,

Йўловчиларнинг вақтинча турар жой марказида бўлишига оид савол учун Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Санитария-эпидемиология фаровонлиги агентлигининг бош офисига қуйидаги телефон орқали мурожаат қилинг: +998 (71) 276-49-66”, деб қўшимча қилинган компания хабарида.


Мақола муаллифи

Теглар

Хитой вирус чартер рейс

Баҳолаганлар

213

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг