Чипслар учун акциз солиғи жорий этилиши мумкин
Жамият
−
26 Ноябрь 2025 1297 1 дақиқа
Ўзбекистонда 2026 йил 1 апрелдан картошка чипслари учун килограммига 15 минг сўм миқдорда акциз солиғи жорий этилиши таклиф қилиняпти. Бу Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан 2026-2028 йиллар учун тақдим этилган бюджетномага таклиф сифатида киритилган.
Қайд этилишича, 2026 йил 1 апрелдан бошлаб истеъмолга тайёр 1 кг картошка чипслари учун 15 минг сўм миқдорда акциз солиғи жорий этилиши мумкин. Солиқ картошка чипсларини ишлаб чиқарувчи юридик шахслар ва Ўзбекистон ҳудудига товарларни олиб кирувчилар томонидан тўланиши белгиланяпти.
Мазкур таклиф Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг ортиқча вазнга қарши курашиш чораларини кучайтириш ҳамда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг соғлом овқатланишни қўллаб-қувватлаш бўйича тавсиялари асосида ишлаб чиқилган ва бу бўйича бошқа давлатлар тажрибалари ўрганилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ тадбиркорлик субъектлари ва фуқаролар томонидан маиший ҳаво тозалаш ускуналари (TIF TN код 8509 80) Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилганда божхона божидан озод этилиши хабар қилинганди.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025