Чимкентдаги ломбардда 18 ёшли йигит босқинчини қуролсизлантирди (видео)
Олам
−
12 Октябрь
9625Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида 18 ёшли йигит тўппонча билан дўкон ўмаришга кирган ўғрини қуролсизлантириб, қўлга олди. Бу ҳақда Чимкент шаҳар Ички ишлар бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, Рисқулова кўчасида жойлашган ломбардлардан бирида юзига тиббий ниқоб таққан номаълум шахс ломбард ишчиларини қўлидаги тўппончага ўхшаш нарса билан қўрқитиб, улардан 100 минг тенге талаб қилган. Шу пайт ломбарднинг ичида бўлган 18 ёшли йигит полиция етиб келгунга қадар босқинчини зарарсизлантиришга муваффақ бўлган.
Воқеа жойига етиб келган Турон тумани ИИБ ходимлари қароқчини қўлга олган.
“Туман ички ишлар бўлими бошлиғи Нуржан Тлеуов йигитни жасорати учун ташаккурнома билан тақдирлади”, дейилади хабарда.
LiveБарчаси