Чимёнда 2 киши жарликка тушиб кетди
Жамият
−
26 Апрель 2023
7912Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ тумани Чимён тоғи ҳудудида икки киши жарликка тушиб кетди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Кеча, 25 апрель куни соат 17:02 да тоғдаги Қизилжар ҳудудида икки нафар фуқаро квадратциклда ҳаракатланиб кетаётган вақтида эҳтиётсизлик қилиб бошқарувни йўқотган. Оқибатда улар жарликка тушиб кетган.
Зудлик билан ҳодиса жойига ФВВ қутқарувчилари етиб бориб, тан жароҳати олган фуқароларга амалий ёрдам кўрсатган ва тез тиббий ёрдам ходимларига топширилган.
Ҳозирда уларнинг соғлиғи яхши ва шифокорлар назоратида эканлиги айтилган.