Чилонзордаги каналдан янги туғилган чақалоқнинг жасади топилди

Жамият

image

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳар Олмазор туманида оқиб ўтувчи сувга чақалоқнинг белига тош боғлаб ташлаб кетилгани ҳақида хабарлар тарқатилди. Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси мазкур хабарларга аниқлик киритди. 

Қайд этилишича, ҳақиқатан ҳам худди шундай ҳолат аниқланган, аммо воқеа ижтимоий тармоқларда айтилганидек, Олмазор туманида эмас, балки Чилонзор туманида содир бўлган. 

“Бугун, 10 февраль куни соат 10:35 да ички ишлар органларига Чилонзор тумани ҳудудидан “Бунёдкор” кўчаси бўйлаб, “Sovplastital” корхонаси биносининг орқа тарафидан оқиб ўтувчи каналдан янги туғилган чақалоқнинг жасади топилгани ҳақида хабар келиб тушган. Воқеа жойига ИИБ ва Чилонзор тумани прокуратураси ходимлари етиб келди. Иш Тошкент шаҳар ИИББ назоратига олинган”, дейилади Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси хабарида. 


Мақола муаллифи

Теглар

Жиноят

Баҳолаганлар

401

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг