Чилонзордаги дарахткушлик бўйича қурилиш компанияси мансабдорларига жиноий иш очилди
3-саҳифа
−
08 Сентябрь 2022
6986Аввалроқ Тошкентнинг Чилонзор туманида 58 туп манзарали ва мевали дарахтлар тўғридан-тўғри тақиқ борлигига қарамай хусусий қурувчи компанияи томонидан илдизи билан кесиб ташлангани ҳақида хабар берган эдик.
Бош прокуратура мазкур дарахтлар қирғинига муносабат билдириб, жиноят иши очилганини маълум қилди.
Ўтказилган текшириш натижасига кўра, қурувчи ташкилот (“DREAM HOUSE STROY” масъулияти чекланган жамияти) мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 198-моддаси 3-қисми (Экинзорларни, ўрмонларни, дарахтларни ёки бошқа ўсимликларни шикастлантириш ёхуд нобуд қилиш) билан жиноят иши қўзғатилди.
Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Маълумот учун, Чилонзор туманидаги ҳудудда қурувчи ташкилот томонидан 58 туп ҳар хил турдаги дарахтлар қонунга хилоф равишда кесиб юборилганлиги оқибатида табиатга 797,7 млн. сўм миқдорида зарар етказилган.
LiveБарчаси