Чилонзорда меҳмонхона 1,3 млрд сўмлик электрни талон-торож қилди
3-саҳифа
−
12:03 759 1 дақиқа
Тошкент шаҳрида 1,3 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган меҳмонхона аниқланди. Бу ҳақда Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси хабар берди.
Бош прокуратура штаби томонидан Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида ўтказилган назорат тадбирида фуқаро С. С. га қарашли меҳмонхона ҳисоблагичдан ташқари тармоққа уланиб, электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келаётганлиги маълум бўлган.
Ушбу қоидабузарлик оқибатида, электр таъминоти корхонасига 1 миллиард 377 миллион сўмлик зарар етказилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қашқадарё ва Самарқанд вилоятларида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш билан боғлиқ 6 та ҳолат аниқланганди.
Live
Барчаси