Черногорияда дангасалик бўйича чемпионат бошланди (видео)
Олам
−
02 Октябрь 2025 11258 1 дақиқа
Жорий йилнинг 29 сентябрь куни Черногориянинг Плужине шаҳрида дангасалик бўйича чемпионат бошланди. Мусобақа шартларига кўра, энг узоқ вақт тўшакда қолган иштирокчи ғолиб бўлади. Бу ҳақда “The Montenegro Times” хабар берди.
Мусобақада Россия, Украина, Туркия ва Сербиядан 20 нафар иштирокчи қатнашмоқда. Уларнинг барчаси аллақачон каравотларда ётибди. Иштирокчиларга керакли ҳамма нарса – овқат, ичимлик, интернет берилади, ҳар саккиз соатда эса 15 дақиқалик танаффус ажратилади. Ташкилотчилар танловда қатнашувчилар психолог ёрдамида сараланганини ҳам маълум қилган.
Бу сафар илк бор чемпионат Instagram ва YouTube ижтимоий тармоқларида жонли эфир орқали намойиш қилинмоқда. Аввалги мусобақа 2023 йилда ўтказилган ва унда Лидия исмли иштирокчи 50 кун каравотдан турмай ётиб, ғолиб бўлган. Ҳозирда у яна мусобақада қатнашмоқда ва 2026 йилгача ҳам ётиб бера олишига ишонмоқда. Ташкилотчилар эса келгуси йилда каравотларни кўчага олиб чиқишни режалаштирган.
Маълумотларга кўра, ғолиб Subaru автомобили ва 2 минг евро билан тақдирланади.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025