Чемпионлар Лигасининг 1/8 финалига йўл олган жамоалар номи маълум бўлди

Спорт

image

Жорий йилнинг 8-9 декабрь кунлари Европа Чемпионлар лигаси мусобақасининг гуруҳ босқичи доирасидаги сўнгги 6-тур учрашувлари бўлиб ўтди.

Парижда ўтган “ПСЖ” ва “Истанбул Башакшехер” жамоалари ўртасида кечган баҳсда йирик ҳисоб қайд этилди. Ушбу учрашувда Неймар 3 та гол киритган бўлса, Мбаппе дублга эришди. Парижликлар бу баҳсда йирик – 5:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Голландияда ўтган “Аякс” - “Аталанта” учрашувида меҳмонлар кичик – 0:1 ҳисобида зафар қучишди.

“Ливерпуль” Данияда “Мидтьюлланд” меҳмони бўлди ва кутилмаганда дуранг қайд этди – 1:1.

Англиянинг яна бир жамоаси “Манчестер Сити” ўз ўйида Франциянинг “Марсель” жамоасига ҳеч қандай имконият қолдирмади ва йирик ҳисобда ғалаба қозонди – 3:0.

Навбатдаги учрашувда Грециянинг “Олимпиакос” жамоаси Португалиянинг “Порту” клуби меҳмони бўлди. Муросасиз кечган баҳсда меҳмонларнинг қўли устун келди. Улар 0:2 ҳисобида зафар қучишди.

Қолган учрашувларда қуйидаги натижалар қайд этилди:

“Реал” – “Боруссия М” 2:0
“Интер” – “Шахтёр” 0:0
“Бавария” – “Локомотив” 2:0
“Ред Булл Зальцбург – “Атлетико” 0:2.

Шундай қилиб Чемпионлар Лигасининг 1/8 финалига йўл олган барча жамоалар номи маълум бўлди. Кейинги босқичга:

“Бавария”
“Реал Мадрид”
“Манчестер Сити”
“Ливерпуль”
“Челси”
“Боруссия Дортмунд”
“Ювентус”
“ПСЖ”
“Атлетико Мадрид”
“Боруссия М”
“Порту”
“Аталанта”
“Севилья”
“Лацио”
“Барселона”
“Ред Булл Зальцбург”
жамоалари йўл олди.

 

 


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

204

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг