“Челси” “Милан” юлдузи учун 75 миллион евро тўламоқчи
Спорт
−
07 Январь 1587 1 дақиқа
Лондонинг “Челси” жамоаси “Милан” клубининг қанот ҳужумчиси Рафаэл Леауни ўз сафига қўшиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда. “Арсистократлар” португалиялик футболчи учун 75 миллион евро тўлашга тайёр. Бу ҳақда “Bitbol” нашри хабар берди.
Манбага кўра, “Челси” Леауни яқин келажакдаги асосий трансфер мақсадларидан бири сифатида белгилаган.
“Transfermarkt” портали 26 ёшли Рафаэл Леаунинг бозор қийматини 70 миллион евро деб баҳоламоқда. У жорий мавсумда “Милан” сафида барча мусобақаларда 13 та учрашувда майдонга тушиб, 7 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.
Маълумот учун, Леау 2019 йилда “Лилль”дан “Милан”га қўшилган эди. Футболчининг “Милан” билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Манчестер Юнайтед” ҳам Рафаэл Леауни сотиб олишни режалаштиргани ҳақида хабар берилган эди.
Live
Барчаси