АПЛ жамоаси Рафаэл Леан учун 100 млн евро бермоқчи

Спорт

image

“Манчестер Юнайтед” “Милан” ва Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Рафаэл Леанни сотиб олишни режалаштирмоқда. Манчестер жамоаси португалиялик футболчи учун 100 миллион евро беришга тайёр. Бу ҳақда “Fichajes” нашри хабар берди.

Манбага кўра, Италия клуби ўз юлдузини арзон нархда қўйиб юборишни истамаяпти. Хабарларга кўра, “россонерилар” Леан учун 100 миллион евродан юқорироқ нарх белгилаган. Шунга қарамай, “Манчестер Юнайтед” футболчини жамоанинг ҳужум чизиғини кучайтириш учун устувор мақсад сифатида кўрмоқда. Британия ОАВларида “Юнайтед” вакиллари аллақачон Леан агентлари билан дастлабки алоқаларни ўрнатганини ҳақида хабарлар пайдо бўлган.

“Манчестер Сити” ва “Ливерпуль” ҳам Леан билан қизиқаётган клублар қаторида. Бироқ “Милан” раҳбарияти ҳозирча ўзининг энг қиммат футболчиларидан бирини сотиш ниятида эмас. Футболчининг келажаги унинг шахсий қарорига ҳам боғлиқ, агар у Премьер-лигага ўтишни маъқул топса, бу ёзда энг йирик трансферлардан бири амалга ошиши мумкин.

Леан 2019 йилда “Лилль”дан “Милан”га келган Леан тезкорлиги, дриблинги ва голлари билан тезда  жамоанинг етакчи футболчисига айланганди. У жорий мавсумда ҳам муҳим ўйинларда ўзини кўрсатди, хусусан, “Фиорентина”га қарши баҳсда ғалабани таъминлаган гол муаллифи бўлди. Футболчининг “Милан” билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Маълумот учун, Рафаэл Леан жорий мавсум А Серияда 4 та учрашувда майдонга тушиб, 3 та гол муаллифи бўлди.


Мақола муаллифи

Теглар

“Манчестер Юнайтед” “Милан” 100 миллион евро

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг