“Челси” 53 йиллик рекордини такрорлади
Спорт
−
08 Ноябрь
2478“Челси” 1971 йилдан бери илк бор Европа ўйинларида бир бўлимда олтита гол урди. Конференция лигаси умумий босқичи 3-тур учрашувида “Челси” “Ноа”ни қабул қилиб, 8:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Лондон клуби биринчи бўлимда рақиб дарвозасини олти марта ишғол қилди. Охирги марта клуб бундай натижага 1971 йилда Кубок эгалари кубоги баҳсида эришган. Ўшанда “Челси” “Женесс Ошараж”ни 13:0 ҳисобида мағлуб этди ва биринчи бўлимда ҳам 6 та гол урган.
“Челси” ҳозирда 9 очко билан Конференция лигаси турнир жадвалида 1-ўринда бормоқда. Кейинги турда Лондон клуби “Хайденхайм” билан тўқнашади. Ўйин 28 ноябрь куни бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Англиянинг бошқа бир клуби “Манчестер Сити” Ервопа Чемпионлар лигасида 7 йиллик антирекордини такрорлагани хабар қилинганди.