Шомуродов ва Файзуллаев Конференция лигасида иштирок этади

Спорт

image
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳамда “Истанбул Башакшеҳир” футболчилари Элдор Шомуродов ва Аббосбек Файзуллаев 2026-2027 йилги Конференция лигасида иштирок этади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Нури Шаҳин бошчилигидаги “Башакшеҳир” 2025-2026 йилги мавсумни 57 очко билан бешинчи ўринда якунлади. Туркиядан Европа мусобақаларига тўғридан тўғри йўлланма фақат чемпионатнинг энг яхши тўрт жамоаси ҳамда Туркия кубоги соҳиби учун ажратилган эди.

Бешинчи ўрин дастлаб Европа йўлланмасини бермайдиган позиция ҳисобланган. Бироқ Туркия кубоги финалида лигада аллақачон учинчи ўринни кафолатлаган “Трабзонспор” “Коняспор”ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди ва Европа лигаси йўлланмасини қўлга киритди.

Кубок соҳиби чемпионат орқали ҳам Европа мусобақаларига чиққанлиги сабабли, ушбу йўлланма тўртинчи ўриндаги “Бешиктош”га ўтди. Натижада Конференция лигаси саралаш босқичида бўшаган ўрин автоматик равишда бешинчи ўриндаги “Башакшеҳир”га насиб қилди.

Жорий мавсумда Элдор Шомуродов 22 та гол уриб, Туркия чемпионатининг энг яхши тўпурарига айланди. Аббосбек Файзуллаев ҳам Истанбул клубининг асосий таркибида ўзини яхши томондан кўрсатди.

Маълумот учун, Шомуродов 2021-2022 йилги мавсумда “Рома” билан Конференция лигаси ғолиби бўлган. Шунингдек, у 2022-2023 ва 2024-2025 йилги мавсумларда “Рома” сафида Европа лигасида иштирок этиб, голлар урган.

Файзуллаев учун эса “Башакшеҳир” сафидаги бўлажак Европа ўйинлари UEFA расмий мусобақаларидаги илк учрашувлар бўлади.

“Истанбул Башакшеҳир” ўз юришини Конференция лигасининг иккинчи саралаш босқичидан бошлайди.

Мақола муаллифи

Теглар

Элдор Шомуродов Аббосбек Файзуллаев Конференция лигаси “Истанбул Башакшеҳир”

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг