Чехиядаги ресторанда портлаш содир бўлди. 6 киши ҳалок бўлди
Олам
−
13 Январь
2346Кеча, 12 январь куни Чехиянинг Мост шаҳридаги U Kojota ресторанида кучли портлаш содир бўлди. Бу ҳақда “Bild” хабар берди.
Қайд этилишича, ҳодиса маҳаллий вақт билан соат 23:00 да ошхона ёпилган бўлса-да, баъзи мижозлар ҳали ичкарида бўлган пайтда юз берган. Оқибатда 6 киши ҳалок бўлган, 8 киши жароҳат олган.
Чехия ёнғин хавфсизлиги хизматининг маълум қилишича, портлашга ресторан иситкичини таъминлаган пропан газ баллони сабаб бўлган.
Ўт ўчирувчилар алангага қарши курашиб, оловни ўчирганидан сўнг, вайроналар остидан 6 нафар ҳалок бўлганларнинг жасади топилган. 8 нафар жароҳатланганларнинг 6 нафари оғир аҳволда бўлиб, Прага шифохонасига олиб кетилган.
Чехия Ички ишлар вазири Вит Ракушаннинг айтишича, ўт ўчирувчилар ресторан ва қўшни тураржой биносидан тахминан 30 кишини қутқарган. Полиция ҳодиса сабабларини тергов қилишни бошлаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россиянинг Владикавказ шаҳридаги Московское шосседа жойлашган “Alania Mall” савдо марказида портлаш ва ёнғин содир бўлганди. Шимолий Осетия губернатори Сергей Меняйло савдо марказида тезкор штаб ташкил этилганини айтган. Ёнғин майдони 800 квадрат метрни ташкил этган. Ёнғинга учинчи мураккаблик даражаси берилган.
LiveБарчаси
Самарқанд шаҳрида метро қурилади.
14 Январь