Россиядаги савдо марказида портлаш бўлди
Олам
−
25 Декабрь
11468Россиянинг Владикавказ шаҳридаги Московское шосседа жойлашган “Alania Mall” савдо марказида портлаш ва ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Шимолий Осетия губернатори Сергей Меняйло савдо марказида тезкор штаб ташкил этилганини айтган.
“Мен “Alania Mall” савдо маркази ҳудудига бордим, у ерда ёнғин содир бўлган жойда тезкор штаб жойлаштирилди, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ва қутқарув хизматлари ишламоқда”, деган у.
Қайд этилишича, ёнғин майдони 800 квадрат метрни ташкил этган. Ёнғинга учинчи мураккаблик даражаси берилган.
Дастлабки маълумотларга кўра, савдо марказидаги фавқулодда ҳолатга озиқ-овқат кортидаги газ баллонининг портлаши сабаб бўлган бўлиши мумкин. Ёнғин оқибатида бир киши ҳалок бўлган, тўққиз киши яраланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркия ғарбида жойлашган Баликесир шаҳридаги заводда портлаш оқибатида 12 киши ҳалок бўлганди.
LiveБарчаси