Туркияда завод портлаши оқибатида 12 киши ҳалок бўлди (видео)
Олам
−
24 Декабрь
2903Туркия ғарбида жойлашган Баликесир шаҳридаги заводда портлаш содир бўлди. Оқибатда 12 киши ҳалок бўлган. Бу ҳақда CNN Türk хабар берди.
Қайд этилишича, Баликесир шаҳрининг Кареси туманидаги жойлашган портловчи моддалар ишлаб чиқарувчи заводда портлаш юз берган. Маҳаллий расмий Вали Устаўғлу ҳодисада 12 киши ҳалок бўлганини, уч нафар жароҳатланган киши эса шифохонага ётқизилганини маълум қилди. Портлаш заводнинг капсула ишлаб чиқариш бўлимида юз берган. Портлашдан сўнг воқеа жойига тез тиббий ёрдам, ёнғин ўчириш ва хавфсизлик хизматлари етиб борган. Жароҳатланганларга биринчи ёрдам кўрсатилган ва улар яқин атрофдаги шифохоналарга эвакуация қилинган.
Ҳудудда хавфсизлик чораларини кучайтириш мақсадида аҳоли воқеа жойига яқинлашмасликка чақирилган. Портлаш сабабларини аниқлаш учун вилоят ҳокимлиги ва Ички ишлар бошқармаси томонидан кенг қамровли тергов ишлари бошланган. Завод хавфсизлик қоидаларига риоя қилиш ва портлашга олиб келиши мумкин бўлган омиллар текширилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркиянинг Муғла вилоятида вертолёт шифохона биноси устига қулаб тушган эди. Оқибатда вертолёт бортидаги икки учувчи ва икки тиббиёт ходими ҳалок бўлган.