Туркияда тез ёрдам вертолёти ҳалокатга учради. Қурбонлар бор (видео)

Олам

image

Туркиянинг Муғла вилоятида вертолёт шифохона биноси устига қулаб тушди. Бу ҳақда “Cumhuriyet” хабар берди.

Маълум қилинишича, Анталияга бориш учун ҳавога кўтарилган тез ёрдам вертолёти учишни бошлагандан сўнг зич туман сабаб касалхона биносига қулаб тушган. Вертолёт бортида икки учувчи ва икки тиббиёт ходими бўлган.

Ҳодиса жойига етиб келган Муғла вилояти губернатори Идрис Акбийикнинг сўзларига кўра, вертолёт бинонинг тўртинчи қаватигача учиб бориб, кейин ерга қулаган. Бинонинг ичида ёки ерда ҳеч ким жабрланмаган.

“Вафот этганларнинг яқин биродарларига ҳамдардлик билдираман. Ҳодисанинг батафсил маълумотлари ўрганиб чиқилади”, деган губернатор.

Ҳодиса сабаблари номаълум. Воқеа содир бўлган жойни кучли туман қоплаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркиянинг марказий қисмидаги Испарта вилоятида икки турк ҳарбий вертолёти тўқнашиб кетганди. Ҳарбий вертолётнинг Испарта марказидаги ёқилғи қуйиш шохобчаси ёнига қулагани қайд этилганди. Беш киши ҳалок бўлганди, бири оғир яраланганди. Ҳалок бўлганлар орасида Испарта қуруқликдаги авиация мактаби қўмондони бригада генерали ҳам борлиги маълум қилинган.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг