Чехияда Россиянинг Украинадаги урушини қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ 95 та жиноий иш очилди – ОАВ

Олам

image

2022 йил 24 февралдан бери Чехия полицияси фуқароларга нисбатан 95 та жиноий иш қўзғатди, уларнинг хатти-ҳаракатлари Россиянинг Украинадаги урушини қўллаб-қувватлаш ифодаси сифатида талқин қилиниши мумкин. Бу ҳақда “Irozhlas.cz” портали хабар берди.

“Украинага босқин бошланганидан бери биз 95 та жиноий иш очдик. Бу ҳолатларда биз жиноий ҳуқуқбузарлик содир этилганини биламиз”, дейди Чехия полицияси матбуот котиби Ондрея Моравчик.

Маълумотларга кўра, гумонланувчиларга 67 та ҳолатда айблов қўйилган. 

Республика Бош прокурори Игор Стржижнинг тушунтиришича, Россиянинг Украинадаги ҳаракатларига рози бўлиш ва Россия раҳбариятини оммавий равишда (митингларда, намойишларда ёки ижтимоий тармоқларда) қўллаб-қувватлаш жиноятни маъқуллаш, унга шериклик қилиш, тасдиқлаш ёки оқлаш деб қаралиши мумкин. 

Амалдаги қонунчиликни бузганлар уч йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

Шунингдек, Чехия Бош прокуратураси Россиянинг Украинадаги урушини маъқуллаш ва жамоатчилик томонидан қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ ишларнинг ривожланишини узоқ вақтдан бери кузатиб келаётганини маълум қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Чехия г Украинадаги уруш

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг