Чегараларда баъзи мансабдорлар учун текин бўлган VIP заллар ташкил этилади

Жамият

image

Аввалроқ, эндиликда Ўзбекистон Республикасининг давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларида пуллик хизматлар кўрсатилиши ҳақида хабар берган эдик. 

Мазкур ҳужжатда келтириб ўтилган Ўзбекекистон Республикаси Давлат чегараси орқали автойўл ўтказиш пунктларида алоҳида тоифали йўловчиларга хизмат кўрсатиш йўлаклари тўғрисидаги низом лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараси орқали автойўл ўтказиш пунктларида алоҳида тоифали йўловчиларга махсус залларда пуллик хизматлар кўрсатишни тартибга солади шунингдек, ушбу VIP заллардан йўловчи сифатида бепул фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган мансабдор шахслар рўйхатини белгилаб беради.

Унга кўра, VIP зали фаолияти устидан назорат ўтказиш пунктидаги божхона ва чегара хизматлари бошлиқлари томонидан амалга оширилади.

VIP залининг жиҳозланиши, таъминоти ва ишлаш тартиби:

VIP зали кўрсатувчи тегишли белги, алоҳида кириш ва чиқиш эшиклари, дам олиш жойи, овқатланиш хонаси, ҳожатхона, божсиз савдо дўконлари, чегара ва божхона назоратидан ўтказиш учун махсус пунктлар, телефон, факсимил ва Интернет алоқа хизматлари билан жиҳозланган бўлиши лозим.

VIP залининг жиҳозланиши унда хизмат кўрсатувчи юридик шахс томонидан амалга оширилади.

VIP залларидан фойдаланувчи шахсларга тегишли бўлган транспорт воситаларининг ҳаракатланиши ҳамда кўрикдан ўтказилишига, ўтказиш пункти имкониятларидан келиб чиқиб алоҳида йўлак ажратилади.

VIP залларининг иш вақти ўтказиш пункти иш режимидан келиб чиқиб, ҳудудий божхона органи ва чегара қўшинлари раҳбарлари томонидан келишилган ҳолда белгиланади.

VIP залларидан фойдаланиш учун тўловлар:

VIP залларида Низомда кўрсатилган шахсларга хизмат кўрсатилиши бепул асосда, VIP залларидан фойдаланиш истагини билдирган бошқа шахсларга хизмат кўрсатиш белгиланган тартибда тасдиқланган тариф бўйича тўловлар асосида амалга оширилади.

VIP залларида кўрсатиладиган асосий ва қўшимча хизматлар учун тариф бўйича тўловлар Давлат божхона қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар бўйича бошқармалари томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлиги хизмати Чегара қўшинларининг жойлардаги ҳудудий бошқармалари билан келишилган ҳолда, хизмат кўрсатувчи юридик шахс томонидан кўрсатиладиган хизматларнинг миқдори ва даражасига қараб белгиланади.

VIP залида кўрсатиладиган хизматлар учун тариф бўйича тўловлар тўғрисидаги маълумот ўтказиш пунктига кириш жойидаги пештахтада, ДБҚнинг расмий веб сайтига жойлаштирилиши, шунингдек, VIP зали бўйича навбатчининг иш столида бўлиши лозим ҳамда йўловчининг биринчи талабида тақдим қилиниши шарт.


Мақола муаллифи

Теглар

Чегара VIP зал

Баҳолаганлар

15

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг