Чегарадаги барча назорат функциялари Божхона қўмитасига ўтказилади

Жамият

image

Чегарадаги барча назорат функциялари Божхона қўмитасига ўтказилади. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев раислигидаги экспорт, инвестиция ва маҳаллий саноатда 2024 йилда турган вазифалар бўйича йиғилишда айтилди.

Ҳозирда мева-сабзавот ва озиқ-овқат экспорти чегарада 4 та идора, яъни, божхона, карантин, СЭС ва ветеринария органлари томонидан назорат қилинмоқда. Ваҳоланки, талаб этиладиган барча сертификат ва рухсатномалар тўлиқ рақамлашган, назоратчи ходимлар ҳужжатлар бор-йўқлигини текширади, холос.

Шу боис, йиғилишда чегарадаги барча назорат функциялари Божхона қўмитасига ўтказилиши белгиланган.

Бундан ташқари, икки йил олдин товарларни божхона режимида қайта ишлаш бўйича янги тартиб жорий қилинган эди. Ўтган даврда 254 та корхона ушбу тизимда ишлашни бошлагани натижасида 1,1 миллиард долларлик экспорт бўлди. 

Шундан 83 фоизи Андижон, Бухоро, Сирдарё, Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳридаги тадбиркорлар ҳисобига тўғри келади. Лекин Қорақалпоғистон, Жиззах, Сурхондарё ва Хоразмда бундай экспорт 10 миллион долларга ҳам етмаган.

Ушбу ҳудудлар раҳбарлари божхона режимида қайта ишлаш ҳисобидан 500 миллион доллардан экспортни таъминлаши зарурлиги таъкидланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Чегара Божхона қўмитаси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made