Чегарадан тўппонча ва ўқ олиб кирмоқчи бўлган фуқаро ушланди

3-саҳифа

image

Қозоғистон ва Ўзбекистонни боғлаб турувчи Тошкент вилоятида жойлашган “Яллама” чегара постида пневматик қурол ва 1 500 дона ўқни яширинча олиб киришга уринган фуқаро ушланди. Бу ҳақда Тошкент вилояти божхона бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, чегара пости орқали фуқаро бошқарувида кириб келган юк автотранспорт воситаси белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилган.

Кўрикда йўловчининг шахсий буюмлари орасида декларацияда ёзиб кўрсатилмаган ва оғзаки сўровда маълум қилинмаган 1 дона “Stalker S84” номли 4 ярим мм калибрли пневматик тўппонча ва 1 500 дона ўқ борлиги аниқланган. Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари давом этмоқда.

“Ўзбекистон Республикасининг қурол тўғрисидаги қонунига мувофиқ фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини давлатимиз ҳудудига олиб кириш, олиб чиқиш ва транзитини амалга ошириш тегишли органлар рухсатномаларига кўра амалга оширилади”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд вилоятида божхона назоратидан жанговар ўқ-дори олиб ўтишга уринган Туркия фуқаросига ҳукм ўқилганди. Эркак судда айбига тўлиқ иқрорлик билдирган ва 10 дона ўқ-дорини полигонда ишлатиш учун сотиб олганини, шундан бир донаси сумкасида қолиб кетганини, бундан бехабар бўлганини билдирган. Суд ҳукми билан эркак Жиноят кодексининг 246-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир қилишда айбли деб топилган. Унга Жиноят кодексининг 57-моддаси қўлланиб, БҲМнинг 100 баравари миқдорида (37,5 млн сўм) жарима жазоси тайинланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Чегара тўппонча

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг